Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда Қурбон ҳайити учун қурбонликни онлайн амалга ошириш йўлга қўйилди

A A A
Қозоғистонда Қурбон ҳайити учун қурбонликни онлайн амалга ошириш йўлга қўйилди

Қозоғистонда Қурбон ҳайити учун қурбонликни онлайн амалга ошириш имконияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда мамлакат бош муфтийси Науризбай Қожи Таганулига таяниб Дарё нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, курбан2024.кз сайти орқали хайрли ишни амалга ошириш мумкин. Сайт 18 июнгача фаолият юритади, унда қурбонлик қилинадиган ҳайвон гўшти учун тўлов қилинади. Бир ёшли қўчқорнинг нархи 70 минг тенгедан бошланади. Йирик шохли қорамоллар — отлар, сигирлар, туялар — 350 дан 600 минггача баҳоланган. Агар бу қимматлик қилса, ҳайвоннинг етти қисмидан фақат биттаси учун тўлов қилиш мумкин.

Худди шу сайт орқали гўшт олиш учун мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Бунинг учун ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтожлик тўғрисидаги гувоҳнома илова қилиниши керак.

Киритилди: 13:38 13.06.2024. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!