Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда қишлоқ мактаби «Starlink» ка уланди

Қозоғистонда қишлоқ мактаби «Starlink» ка уланди

Шарқий Қозоғистон вилоятида биринчи илк бор қишлоқ мактабига «Starlink» сунъий йўлдош интернети уланди.

“Үлкен Нарын” тумани Сенное қишлоғидаги умумтаълим мактабига «Starlink» сунъий йўлдош интернети ўрнатилиб, ишга туширилди.

ШҚВ рақамлаштириш ва архив иши бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилда вилоятдаги 170 та мактабга ана шундай интернет ўрнатиш режалаштирилган.

«Starlink» ҳозирда сифат жиҳатидан етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Унинг тезлиги 120 мбит ва ундан кўп бўлиши мумкин. Бундан ташқари, уни ишга тушириш жараёни тез", - дейилади маълумотда.

“Үлкен Нарын” тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Елдос Байрахметовнинг айтишича, бугун Сенное қишлоғида 255 нафар аҳоли истиқомат қилади. Илгари бу қишлоқда интернет бўлмаган.

– Туманимиздаги мактабда вилоятда илк бор сунъий йўлдошли интернет ишга туширилганидан хурсандмиз. Мазкур умумтаълим мактабида жами 31 нафар ўқувчи таҳсил олади. Энди уларнинг сифатли таълим олиши, зарур маълумотлардан фойдаланиши учун шароит яратилади”, - деди у.

Киритилди: 10:45 16.04.2024. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!