Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда кучли шамол бир кишининг умрига зомин бўлди

Қозоғистонда кучли шамол бир кишининг умрига зомин бўлди

Қозоғистонда кучли шамол туфайли 160 дан ортиқ бино вайрон бўлди, уйларнинг томи учиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда республика фавқулодда қўмитаси инқирозни бошқариш маркази раҳбари Рустамбек Амринга таяниб, РИА Новости хабар берди.

"22 туман ва Ақмола, Костанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида секундига 30 метр тезликда шамол эсиши натижасида 160 дан ортиқ бино ва иншоотларнинг томлари вайрон бўлган", – деди у.

Амриннинг қўшимча қилишича, Ақмола ва Костанай вилоятларининг тўққиз туманида электр узатиш линиялари шикастланган. Шунингдек, Ақмола вилоятида бир киши бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган.

Таъкидланишича, 13 та ҳудудда бўрон тўғрисида огоҳлантиришлар эълон қилинади.

Киритилди: 12:41 08.04.2020. Ўқилди: 2562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!