Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда жамоат жойларида юзни беркитувчи кийимларга тақиқ жорий этилади

Қозоғистонда жамоат жойларида юзни беркитувчи кийимларга тақиқ жорий этилади

Қозоғистонда жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни кийишга тақиқ қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда. Ҳужжат энди президент имзосига юборилди.

Қонун лойиҳасида ниқоб, балаклава (юзни тўлиқ ёпувчи бош кийим) ва шахсни аниқлашга тўсқинлик қилувчи бошқа кийим турларини тақиқлаш кўзда тутилган. Ҳужжат матнида аниқ қайси кийимлар назарда тутилаётгани айтилмаган бўлса-да, экспертлар фикрига кўра, бу қонун диний кийимларга, жумладан, аёллар учун мўлжалланган анъанавий мусулмон либоси — ниқобга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

Қонун лойиҳасида баъзи истиснолар ҳам назарда тутилган: агар юзни ёпувчи кийим қонунчилик талабларига биноан, тиббий сабабларга кўра, фуқаро муҳофазаси эҳтиёжлари учун, об-ҳаво шароитида ёки спорт ва маданий тадбирларда ишлатилса, бу ҳолатлар тақиқ доирасига кирмайди.

Киритилди: 10:18 26.06.2025. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!