Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Қараултобе қишлоғи яқинида маҳаллий аҳоли ерга қулаган учувчисиз аппаратни топди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса Қараултобе ҳудудида содир бўлган бўлиб, “дрон қолдиқларига ўхшаш предметлар” топилгани юзасидан текширув олиб борилмоқда. Объект аҳоли яшаш пунктидан ташқарида аниқланган ва ҳолат ўрганилмоқда.
Бу ҳудудда бундай ҳолатлар илгари ҳам кузатилган. 2025 йил феврал–март ойларида Ғарбий Қозоғистоннинг бир нечта туманларида номаълум учувчисиз аппаратлар топилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган. Ушбу ҳудуд ва унинг ҳаво майдони Россия томонидан синовлар учун фойдаланилади.