Хабарда айтилишича, маҳаллий вақт билан соат 17.25да Нурсултон-Олмаота йўналишида парвоз қилаётган АН-26 ҳарбий самолёти радарлардан ғойиб бўлган ва Олмаота аэропортида ҳалокат қўнишини амалга оширган.
Ҳалокат жойида ўт ўчириш, қутқарув ва тез ёрдам хизматлари ходимлари иш олиб бормоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизматига тегишли бўлган.
SputnikKZ хабарига кўра, авиация хизматига тегишли учоқ Нур-Султан-Алмата йўналиши бўйлаб учган. Бортдаги 6 кишидан 4 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафари оғир жароҳатланган.
Таъкидланишича, самолёт қўниш пайтида алоқа узилган ва кейинчалик ёнаётгани маълум бўлган.