Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойи бошланиш санаси маълум қилинди

Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойи бошланиш санаси маълум қилинди

Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди. Унга кўра, 2025 йилги Рамазон ойи 1 март, шанба кунидан бошланади.

Шунингдек, қадр кечаси эса 26-27 март оралиғига тўғри келади. Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади. Мамлакат Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, бу йилги Қурбон ҳайити 6-8 июнь кунлари давом этади.

"Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотларига асосланади. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг аниқ саналари янги ой муносабати билан бир кунга юқорига ёки пастга силжиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда", - дейилади хабарда.

Киритилди: 10:39 01.02.2025. Ўқилди: 19225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!