Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон Украинадаги урушдан ўз фуқароларини қайтара олади(ми)?

Қозоғистон Украинадаги урушдан ўз фуқароларини қайтара олади(ми)?

Қозоғистон ТИВ Украинадаги урушдан ўз фуқароларини қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукумати билан биргаликда Украинадаги урушда бўлган Қозоғистон фуқароларини ватанга қайтариш масаласида иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ расмий вакили Жанболат Усинов маълум қилди. Унинг айтишича, фуқароларнинг яқинлари уларни уйига қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

ТИВ ушбу ҳолатга жиддий ёндашмоқда ва хориждаги Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазирликнинг устувор вазифаси эканини таъкидлади.

Усиновнинг айтишича, Қозоғистон ТИВи турли мамлакатлардаги ҳарбий можаро ҳудудларидан ўз фуқароларини қайтариш бўйича амалий тажрибага эга.

Расмий вакил фуқаролар ва уларнинг яқинларини ОАВ орқали эмас, тўғридан-тўғри ТИВга мурожаат қилишга чақирди. Бунинг учун махсус ишонч телефони ҳам ташкил этилган.

Масала юзасидан Қозоғистон ташқи ишлар вазири Россиянинг вақтинчалик ишлар вакили билан музокара ўтказган. Қозоғистоннинг Москвадаги элчиси эса Россия ТИВи ва Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:52. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!