Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни тантанали юришлар ўтказилишига рухсат берилмади — “Настоящее время”

Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни тантанали юришлар ўтказилишига рухсат берилмади — “Настоящее время”

Жумладан, Олмаота ҳокимлиги ҳам ушбу тадбирнинг ўтказилишига рози бўлмаган. Русийзабон аҳолининг катта қисми яшайдиган Павлодар ва Петропавловскда расмийлар тадбирни интернетга кўчириш ҳамда фронтдаги аскарларнинг суратларини махсус LED-экранларга жойлаштиришни таклиф қилган.

Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва жарима ёки ҳибсга олинишга сабаб бўлиши билдириллди.

Бунинг фонида Олмаотада намойишлар ўтказмоқчи бўлган одамлар СССР байроғи билан мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга мурожаат йўллади. Улар ҳокимлик амалдорларини “антисоветлар” деб атаб, улар рухсат бермаса ҳам акция ўтказилишидан огоҳлантирмоқда. Шу билан бирга Петропавловскда ўзларини “волонтёрлар” деб атаётган одамлар пайдо бўлган, улар қозоқларни Россия рубли эвазига намойишларда иштирок этишга ёлламоқда.

Қозоғистон шаҳарларида “Ўлмас полк” охирги марта 2019 йилда ўтказилган эди. Кейин коронавирус пандемияси сабаб икки йил ташкил этилмади. 2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач, акция ўрнини миллий рамзларга эга “Қаҳрамонларга таъзим” номли тадбирлар эгаллади.

Киритилди: 14:41 29.04.2025. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!