Бу Ўзбекистондан келган ҳайдовчиларга ҳам таъсир қилади. Ушбу чора ёқилғининг ноқонуний экспортига қарши курашиш ва нефт маҳсулотларининг ички истеъмолида мувозанатни сақлаш учун қабул қилинди.
Қозоғистон қўшни давлатлардан енгил ва юк машиналарининг чегарадан ўтиш частотасига чеклов қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири вице-президенти Кайирхон Тутқишбаев ҳукумат брифингида маълум қилди. “Ҳозирда мамлакатимизга бир неча марта киришни тақиқловчи буйруқ мавжуд. Бу бизнинг барча чегара зоналаримизга тегишли”, деди у.