Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон-Россия чегарасида янги тартиб туфайли кўп километрли тирбандликлар юзага келди

Қозоғистон-Россия чегарасида янги тартиб туфайли кўп километрли тирбандликлар юзага келди

Қозоғистон билан Россия ўртасидаги чегара ўтказиш пунктларида сўнгги кунларда узоқ навбатлар ва тирбандликлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расман хабар берди.

Маълумотларга кўра, асосий сабаб — Россия ҳудудига визасиз кирувчи хорижий фуқаролар учун янги электрон тартибнинг жорий этилганидир. Унга кўра, 2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга визасиз тарзда киришни режалаштираётган фуқаролар руID мобил иловаси орқали олдиндан электрон ариза юбориши ва ЕИИА (Ягона идентификация ва аутентификация тизими) орқали рўйхатдан ўтиши талаб қилинади.

Қозоғистон томонидан берилган расмий баёнотда айтилишича, вазият доимий равишда назоратда турибди ва чегарадаги ҳайдовчилар ҳамда йўловчилар учун барча зарур шароитлар яратилмоқда:

«Қутқарувчилар ва ҳарбийлар тирбандликда қолган фуқароларни иссиқ овқат, ичимлик суви билан таъминламоқда. Шунингдек, тиббий ва санитария ёрдами ҳамда ахборот қўллаб-қувватлови кўрсатилмоқда», — дейилади Қозоғистон ФВВ баёнотида.

Айни вақтда чегарада фақат Қозоғистон фуқароларининг эмас, балки Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат рақамли автотранспорт воситалари ҳам тўпланиб қолган.

Маҳаллий нашрлар ёзишича, тирбандликлар ўтган ҳафтанинг охиридан бери деярли барча йирик чегара пунктларида кузатилмоқда. Россия томонида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган.

Киритилди: 14:37 01.07.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!