Қозоғистон ва Россия чегараси яқинида Олмаота-Екатеринбург трассасида автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ натижасида олти киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Қўстанай вилояти ИИБ хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 20 май куни эрталаб назорат-ўтказиш пунктидан икки километр узоқликда содир бўлган. Автобусда 10 нафар хориж фуқароси бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса юзасидан икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда.