Бугун 17 август, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон президентини бир қатор давлат раҳбарлари табриклади

Қозоғистон президентини бир қатор давлат раҳбарлари табриклади

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт-Тўқаевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва бошқалардан табрик ва телеграммалар келди, дея хабар берди NURKZ.

Қозоғистон президенти номига табрик телеграммалари Россия президенти Путин, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Туркия президенти Эрдўған, Беларус президенти Лукашенко, Қирғизистон президенти Жапаров, Жанубий Корея президенти Юн Сок Йўл ва бошқалар томонидан йўлланган.

Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон президенти Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Раҳмон ва Озарбайжон президенти Алиев телефон орқали Токаевни табриклади.

Киритилди: 01:07 18.05.2022. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!