Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон президенти Россия ва Эронга бормоқчи

A A A
Қозоғистон президенти Россия ва Эронга бормоқчи

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия ва Эронга ташриф буюради, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати «БОРТ №1» расмий Telegram каналида.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 17 июнь куни Тўқаев Россия етакчиси Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг 25-йиллик юбилейида иштирок этади.

Давлат раҳбари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаши, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 19 июнь куни Токаев Эрон президенти Иброҳим Раиси таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳронга боради.

Эронда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, шунингдек, қатор ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда Қозоғистон президенти матбуот хизмати нашри.

Киритилди: 21:35 13.06.2022. Ўқилди: 2181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!