Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон миллий жамоаси мураббийи Черчесов жаримага тортилди

Қозоғистон миллий жамоаси мураббийи Черчесов жаримага тортилди

Қозоғистон Футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесовни қозоқ тилига нисбатан ноўрин сўзлари учун 738 минг тенге (тахминан 1500 доллар) миқдорида жаримага тортди.

13 октябр куни Қозоғистон миллий жамоаси Словенияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган Миллатлар Лигаси ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Черчесовга қозоқ тилида савол берилди. У савол берган журналистнинг Франциянинг ПСЖ клуби либосида эканини кўриб, унга жавобан: «Ҳозир французча гапиряпсизми?», деди.

Черчесовнинг истеҳзоли гаплари ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳолат юзасидан Қозоғистон футбол федерациясидан тушунтириш талаб қилди.

Футбол федерацияси Черчесов этика регламентига кўра жаримага тортилганини маълум қилди.

«Черчесовнинг ҳазиллари, албатта, чегарадан ошиб кетди. У билан шахсан суҳбатлашиб, давлат тилининг долзарблиги ва устуворлигини тушунтирдим. У билан суҳбатлашдик, тушунтириш олиб бордик», деди федерация раҳбари Адилет Барменқулов.

61 ёшли Станислав Черчесов 2016 йилдан 2021 йилгача Россия миллий жамоасини бошқарган.

2024 йил июн ойида Черчесов Қозоғистон миллий жамоасига бош мураббий бўлди.

Киритилди: 22:50 17.10.2024. Ўқилди: 1160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!