Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон: Маъмуржон домла озодликка чиқди

A A A
Қозоғистон: Маъмуржон домла озодликка чиқди

Имом-ноиб сифатида қилган маърузалар ва дарслари билан ўзбекзабон интернетда машҳур бўлган Қозоғистоннинг Сайрам туманидан Маъмуржон Хайтметов озодликка чиқди. 

12 август куни Жиноят ишлари бўйича Сайрам тумани суди Маъмуржон Хайтметовга икки йил шартли қамоқ жазоси белгилади. Онлайн равишда бўлган маҳкама жараёни якунлангач, уламо озод бўлиб яқинлари билан уйига кетган. 

Маъмуржон Хайтметов ўзига қўйилган айбловларни қисман тан олган. 

Хайтметов 17 июнь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) томонидан ҳибсга олинганди.
 
Би-би-си манбасининг айтишича, Хайтметовга бундан 6 йил олдин насронийлар дини ҳақида қилган маърузаси бўйича, «диний адоват қўзғаш» айби қўйилган.

Киритилди: 08:41 13.08.2020. Ўқилди: 8318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!