АҚШ Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги қурол-яроғ битимларига алоқадорликда айбланган уч ташкилотга нисбатан санкциялар жорий қилди.
"Америка Овози"нинг ёзишича, АҚШ Молия вазирлигининг чоршанба куни эълон қилинган баёнотида, Вашингтон Россиянинг Украинада бошлаган урушини қўллаб-қувватлаганларга қарши чора кўришда давом этмоқда.
“Россия Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш учун Шимолий Корея ва бошқа иттифоқчиларга тобора кўпроқ мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда, чунки у жанг майдонида ўқ-дориларни сарфлаб, оғир техникасини йўқотмоқда”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Санкцияга учраганлар Россиядаги “Верус” МЧЖ, Қозоғистондаги “Defense Engineering” МЧЖ ва “Versor”дир.