Қозоғистон енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни 14,3 фоизга, юк автомобилларини 24 фоизга қисқартирди.
2024 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистондаги автомобиль йиғиш заводлари 57 055 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарди, дея хабар беради Миллий статистика бюроси.
↘️ Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9496 та машинага ёки 14,3% га кам.
Шунингдек, ушбу даврда республика автомобиль корхоналари томонидан 3590 юк автомобили йиғилди.
↘️ Бу ўтган йилга нисбатан 1132 юк машинаси ёки 24 фоизга кам.