Қозоғистон 2015 йилдан бери илк бор еврооблигациялар бозорига қайтди ва 4,714 фоиз купон ставкаси билан 10 йил муддатга 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги эмиссияни жойлаштирди.
Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Еврооблигациялар Лондон фонд биржаси ва Остона халқаро молия маркази биржасида жойлаштирилади. Citi, JPMorgan, Societe Generale халқаро ташкилотчилар, қўшма етакчи менежерлар ва битимнинг букруннерлари сифатида, BCC Invest ОАЖ эса Қозоғистон томонидан ташкилотчи сифатида қатнашди.
“Шартномадан олдин бир кунлик виртуал род-шоу бўлиб ўтди, ундан фақат юқори сармоявий рейтингга эга давлатлар фойдаланиши мумкин. Жами буюртмалар китоби кучли ўсишни кўрсатди ва деярли 6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу купон ставкаси ва даромадлиликни 4,714%, АҚШ ғазначилигига 88 та базавий пункт мукофоти билан белгилаш имконини берди ", - дейилади хабарда.
Агентликнинг қайд этишича, еврооблигацияларнинг ушбу чиқарилиши мамлакатнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлайди ва унинг иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлайди.
“Бундан ташқари, қулай жойлаштириш шартлари Қозоғистоннинг бошқа эмитентлари учун ҳам квазидавлат, ҳам корпоратив капитал бозорларига чиқиш учун мезон яратади”, — дейилади хабарда.