Қозоғистон ўтган йили рекорд миқдорда – 28 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилди.
Аввалги кўрсаткичга нисбатан ўсиш 17,7 фоизни ташкил этди, дейилади Бош вазир сайтида.
Қозоғистон вилоятлари орасида кучли учликда:
▪️Атирау вилояти – 8,2 млрд
▪️Олмаота – 7,57 миллиард доллар
▪️Остона - 2,25 миллиард доллар
Инвестициялар ҳажмининг энг катта қисми тоғ-кон саноати, ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдога йўналтирилган.