Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон 2025 йилдан лотин алифбосига ўтади

A A A
Қозоғистон 2025 йилдан лотин алифбосига ўтади

Бу тадбирга мамлакатда узоқ ва батафсил тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, миллий алифбо кенг жамоатчилик ва Қонунчилик палатасида қайта-қайта муҳокама қилинди. Кирилл ёзувидан лотинга ўтган Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон давлатлари тажрибаси ўрганилди.

 

Шунингдек, Қозоғистонда 1929-1940 йилларда амалда бўлган лотин ёзувини қўллаш амалиётидаги ижобий ва салбий томонлар ҳам сарҳисоб қилинмоқда. Кутубхоналардаги фондларни янгилаш, босма нашрларни чоп этишда полиграфия имкониятларини сафарбар этиш қувватлари ҳисоб-китоб қилиниб 2025 йилдан мамлакат бўйлаб ёппасига лотин графикасига ўтишга келишилди.

 

Ўқув юртларида, аҳоли яшаш жойларида лотин ёзувига ўтиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда. Ҳатто президент Нурсултон Назарбоевнинг ўзи вақт топиб қозоқ адабиётининг классиги А бай асарларидан парчаларини лотин ҳарфларида ёзиб машқ қилаётганини таъкидлаган. Интернет хабарларига қараганда, Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жонсайит Туймабоев эса нуфузли олий ўқув юрти талабалари билан лотин графикаси билан боғлиқ мастер класс шаклидаги амалий учрашувларни уюштирган.

 

Айни пайтда жой номлари кўрсатгичлари, пешлавҳалар, расмий ёзишмалар бланкалари ва бошқа ҳужжатлар аста-секин лотин ёзувига ўтказилмоқда. Тайёргарлик ишлари изчил давом этади.

Киритилди: 11:55 13.06.2018. Ўқилди: 1698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда