Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда шармандали суратларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди

Қорақалпоғистонда шармандали суратларни тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди

Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи, фуқаро Е.А. ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжери орқали “Жамшид Хожаев” номли номаълум профил эгаси, унинг расмларини ўзига жўнатиб, ушбу расмларни юбориб 5.000.000 сўм миқдорида пул талаб қилганлигини, агар ушбу пулларни бермаса интернет ижтимоий тармоқларига ушбу суратларни тарқатиб юборишини айтиб қизни қўрқитганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс, Қўнғирот туманида яшовчи, 1985 й.т., Р.С. эканлиги аниқланган.

Р.С. пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Р.С. га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:45 28.01.2023. Ўқилди: 3174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!