Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда микроавтобус 3 пиёдани туртиб юборди

Қорақалпоғистонда микроавтобус 3 пиёдани туртиб юборди

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида 28 октябрь куни “Бирлешик” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муханов Кошкарбай” фермер хўжалиги дала майдонида шу ОФЙда яшовчи Т.М. бошқарувидаги “Форд транзит” русумли микроавтобусини орқага ҳайдаётган вақтида орқада турган Нукус шаҳрида яшовчи 3 нафар пиёдаларни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича улардан бири С.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилиб, қолган икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 19:31 29.10.2018. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!