Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда икки нафар бемор коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистонда икки нафар бемор коронавирусдан тузалди

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг бири (35 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган, иккинчиси эса (36 ёшли эркак) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Иккиси ҳам карантинга олинган ва коронавирус инфекцияси аниқланиши билан шифохонага ётқизилган.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 112 нафарга етди ҳамда ушбу ҳудудда ҳозирда 8 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2158 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 18:44 15.05.2020. Ўқилди: 2466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!