Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда Cobalt’нинг ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда Cobalt’нинг ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида 28 октябрь куни соат 21:30 атрофида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Хабар беришларича, А-380 «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» автойўлининг 817-километрида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, ўнг тарафга ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва бир киши тан жароҳати олган. Жароҳатланган фуқаро Шуманий туман марказий касалхонасига ётқизилган.

«Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ФВВ ахборотида.

Киритилди: 10:08 30.10.2018. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!