“Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
— юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
— Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.
Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.
Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
— тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
— ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;
— телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.
2025/2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади.
2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.