Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистон — бу бизмиз. Этни тирноқдан айириш мумкин эмас

Қорақалпоғистон — бу бизмиз. Этни тирноқдан айириш мумкин эмас

Бугун сиёсат ўта таҳдидли тус олаётган, ташқи кучларнинг ўйинлари кўпайиб ва кутилмаган тус олиб бораётган бир пайтда Қорақалпоғистондаги воқеа ҳам бизни чуқур ўйлашга, фикрлашга мажбур этади.

Айни дамда асосий масала — сабабларни таҳлил қилиш ва янада ёмон оқибатларга қарши курашиш. Қорақалпоғистон неча йиллардан бери Ўзбекистоннинг бир қисми бўлиб келган ва ҳеч қайси жабҳада ажратиб қўйилмаган. Ҳар йили бошқа ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонга ҳам ривожланиш учун миллионлаб маблағ ажратилади, ҳар йили Президент Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, аҳоли мурожаатларини ўрганади, муаммоларни бартараф этиш чораларини излайди, ҳар йили турли соҳадаги муҳим жараёнлар, албатта, қорақалпоқларсиз ўтмайди.

Биз — бир давлатмиз. Қорақалпоқлар билан оға-инимиз, ака-укамиз. Бу шунчаки ришта эмас ёки биз кеча қардош бўлиб қолганимиз йўқ. Қорақалпоқлар билан орамизда узоқ йиллик ришта бор, бу ришта анча йиллардан бери мустаҳкамланиб келган ва уни қандайдир соатлар, кунлар ичида узиб юбориш мумкин эмас.

Қорақалпоғистон — бизнинг еримиз. Мен ўзбекман, қорақалпоқман. Шундай экан, қорақалпоқ биродарлар, оқни қорадан ажратинг. Этни тирноқдан айиришларига йўл қўйманг. Биз сизни яхши кўрамиз.

Низомжон Исломов

Киритилди: 09:49 04.07.2022. Ўқилди: 4127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!