Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорачай-Черкес республикаси муфтияти Доғистонга эргашиб, ниқаб кийишни тақиқлади

Қорачай-Черкес республикаси муфтияти Доғистонга эргашиб, ниқаб кийишни тақиқлади


Қорачай-Черкес мусулмонлари диний бошқармаси республикада ниқоб кийишни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги фармонни қабул қилди, деди Қорачай-Черкес республикаси муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Ҳожи Бердиев пайшанба куни Интерфаксга. .

«Қорачай-Черкес мусулмонлари диний бошқармаси аниқланган таҳдидлар бартараф этилмагунича ва янги диний хулосага келгунига қадар Россияда замонавий шароитда ниқаб кийиш тақиқланган деб ҳисоблайди», деди Бердиев.

✍️ Унинг тушунтиришича, фармон Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази муфтийлар кенгашининг ҳижоб ва ниқобга оид қарорига асосан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаев ниқоб кийишни тақиқлаш бўйича фатво эълон қилган ва «аёлларни уйда сақлашга» чақирган, чоршанба куни эса Шимолий Кавказ республикаси маънавият бошқармаси вақтинчалик тақиқ бўйича фатво берган эди.

Киритилди: 14:15 05.07.2024. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!