Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қоидабузар автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

Қоидабузар автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан қоидабузар автобус ҳайдовчисига чора кўрилди.

🌐 Ижтимоий тармоқда YUTONG русумли, 01 931 ЛКА давлат рақам белгили электробус ҳайдовчиси, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги тўғрисида танқидий видео тарқалди.

📹Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда Тошшаҳартранс хизмати ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу электробус ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган А.С.га нисбатан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси МЖТК нинг 128 ⁴ моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Киритилди: 21:24 08.07.2024. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!