Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қодиров Украина иттифоқчиларига таҳдид қилди

Қодиров Украина иттифоқчиларига таҳдид қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қурол-яроғ ва разведка маълумотларини етказиб бераётган мамлакатларга қарши куч ишлатишга чақирди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида ёзди.

Қодировнинг таъкидлашича, НАТО ортига яшириниб, Украинага қурол, маълумот ва бошқа ёрдам кўрсатаётган давлатларга нисбатан кескин чоралар кўриш вақти келган.

«НАТО қисқартмаси ортига яшириниб, украиналик фашистларга очиқчасига ва қатъият билан қурол, маълумот ҳамда бошқа ёрдам кўрсатаётган мамлакатлардан бошлаш зарар қилмайди.

Ўт очиш вақти келди, тамом! Улар тротил ҳидини сезиши, Калашниковнинг гувурлаши ва Т-90 танкининг шовқинини эшитиши билан ҳаммаси ҳақиқатни тушунади», — деб ёзди Қодиров.

Киритилди: 19:45 18.07.2026. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!