Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

A A A
Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

Ижтимоий тармоқларда Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосари Ўлмас Истамов иштирокида онлайн тарзда ўтказилган йиғилиш тафсилотларининг аудиоси тарқалди.

Ушбу йиғилиш аудиоси ва ундаги ишлатилган қўполлик юзасидан туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши ва тегишли чора кўрилиши белгиланди.

Хизмат текшируви натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.

Туман ҳокимлиги бу каби ножўя ҳаракатлар ва ходимларга нисбатан ҳурматсизликни кескин қоралайди деб хабар берди Қизилтепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Киритилди: 22:03 04.04.2024. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!