Улкан ва қўрқинчли илон билан учрашув барчани чўчитиб юбориши мумкин. Фақат бизнинг қаҳрамонимизни эмас. Индонезиялик бу қизалоқ иштирокидаги видео бутун интернет тармоғи бўйлаб яшин тезлигида тарқалиб кетди, дея хабар берди “Day az ” “Life.ru ”га асосланиб.
Гап шундаки, бу довюрак қизалоқлар улкан ва жуда узун бўлган илоннинг устида сайр қилишмоқчи бўлишди. Буни қарангки, улардан бири буни эплади ҳам.
Бу икки қизалоқнинг экстремал ҳаракатлари ким томонидан тасвирга олингани маълум эмас, аммо ушбу видеоролик интернетда 7 миллион марота томоша қилинишга улгурди.