Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қирол Чарлз III полициянинг саволларига жавоб беришга тайёрлигини билдирди

Қирол Чарлз III полициянинг саволларига жавоб беришга тайёрлигини билдирди

Қирол Чарлз III полициянинг укаси, собиқ шаҳзода Эндрюнинг “Эпштейн иши”га алоқадорлиги бўйича саволларига жавоб берфди

Букингем саройи матбуот котибининг билдиришича, Буюк Британия қироли Чарлз III укаси Эндрю Маунтбеттен-Виндзор ҳақидаги маълумотларни хавотир билан кузатмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Эпштейн иши” билан боғлиқ ҳужжатлар орасида Эндрюнинг Сингапур, Гонконг ва Ветнамдаги сафарлари бўйича Эпштейнга ҳисоботлар тақдим қилгани ва инвестиция имкониятларига оид махфий маълумотларни бергани қайд этилган.

Шундан сўнг, монархияга қарши фаолият юритувчи Republic ташкилоти полицияга мурожаат қилиб, “мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва давлат сирларини ошкор этиш” бўйича текширув ўтказишни сўраган.

"Аниқ иддаолар жаноб Эндрю Маунтбеттен-Виндзорга йўналтирилиши лозим. Шу билан бирга, агар полиция бизга мурожаат қилса, биз уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз" , — дея қўшимча қилган сарой вакили.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!