Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистонда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиши бошланди

Қирғизистонда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг қурилиши бошланди

Қирғизистонда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» халқаро темир йўли бўйлаб тўлиқ миқёсда қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, сув ресурслари вазири Бақит Торобаев маълум қилган.

«Бугун, 30 июнь — мамлакатимиз учун ҳақиқатан ҳам тарихий кун. Темир йўлнинг бутун масофасида қурилиш ишлари бошланди», — деди Торобаев ўз баёнотида.

Лойиҳа минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, транзит салоҳиятини ошириш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Ушбу темир йўл Хитойни Қирғизистон орқали Ўзбекистон ва ундан кейинги бозорлар билан боғлайди.

Киритилди: 14:12 01.07.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!