Қирғизистонда вазирлардан бири жамоат жойида чекиш қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдириб, қонун барча учун тенг эканини таъкидлади. Вазирнинг лавозими ёки мақоми уни жавобгарликдан озод қилмаслиги қайд этилди.
Расмийлар бундай чоралар жамоат жойларида тартибни сақлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилганини билдирди.