Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда учта ОАВ экстремистик ташкилот деб эълон қилинди

Қирғизистонда учта ОАВ экстремистик ташкилот деб эълон қилинди

8 нафар журналист турли муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қирғизистонда "Kloop" нашриёти ҳамда "Temirov Live" ва "Ayt Ayt Dese" YouTube-каналлари экстремистик ташкилотлар сифатида тан олинди ва уларнинг материалларини тарқатиш тақиқланди.

Бишкек шаҳрининг Октябрь тумани суди қарорига кўра, ушбу ОАВларнинг фаолияти экстремистик деб топилган. Суд қарори билан:

"Kloop" асосчиси Ринат Тухватшин, "Temirov Live" ва "Ayt Ayt Dese" каналлари асосчиси Болот Темиров фаолияти экстремистик деб эълон қилинди.

Суд қарорини амалга ошириш Қирғизистон Рақамли ривожланиш ва инновацион технологиялар вазирлиги ҳузуридаги алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизматига юклатилди.

Нашрлар ўз фаолияти давомида мамлакатда ноқонуний равишда пул чиқариш, коррупция, Россия компанияларининг Қирғизистон фирмалари орқали санкцияларни четлаб ўтиш схемалари бўйича журналистик терговлар олиб бориш билан машҳур эди.

Журналистларга "оммавий тартибсизликларга даъват қилиш" айблови қўйилган бўлиб, тўрт нафар журналист олти йилгача озодликдан маҳрум этилди, яна тўрт нафари уч йиллик синов муддати билан жазоланди.

Киритилди: 14:48 29.10.2025. Ўқилди: 1882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!