Хабар берилишича, табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев, фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ҳамда транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сирғабaев лавозимидан олинган.
Эслатиб ўтамиз, 10 феврал куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини имзолаганди.
Бундан ташқари, Ташиевнинг ўринбосарлари – Даниэл Рисалиев, Қурбонбек Авазов, Элизар Сманов ҳамда Хавфсизлик кенгаши котиби Рустам Мамасодиқов ҳам лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) спикери, бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ҳам истеъфога чиққанди.