Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда коррупционер амалдорларнинг оила аъзоларига давлат лавозимида ишлашга рухсат берилмайди

 Қирғизистонда коррупционер амалдорларнинг оила аъзоларига давлат лавозимида ишлашга рухсат берилмайди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

Миллий хавфсизлик раҳбари 3 йилдан бери мамлакатда порахўрликка қарши кураш ишлари якунланмаётганини айтди.

Қирғизистонда энди порахўр амалдорларнинг яқин қариндошларига давлат лавозимларида ишлаш тақиқланади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси мамлакатда коррупция даражаси пасайганига қарамай, бу давлат идораларида муаммо бўлиб қолаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, коррупция жинояти учун ҳибсга олинган айрим шахслар баъзан муддатидан олдин озод бўлади, бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини чарчатган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра, коррупцияга қўл урган мансабдор шахслар давлат органларида ишлашдан умрбод четлатилади.

«Коррупционерлар жаримадан қутулганидан сўнг, 1-2 йил ўтиб давлат хизматига қайтяпти ва яна ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилишда давом этмоқда. Аммо, энди жарима ўрнига ҳақиқий қамоқ жазоси қўлланилади»,– дейди Қамчибек Ташиев.

«Акс ҳолда коррупция авж олишда давом этади. Бундан буён ҳеч бир порахўр амалдор қамоқдан қочиб қутула олмайди, уларга нисбатан шартли озодлик қўлланилмайди. Коррупционер давлатнинг биринчи рақамли душмани», – деди Қамчибек Ташиев.

Киритилди: 15:48 19.09.2024. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!