Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МҚҚ) KFC'да «норозилик» деб аталмиш акция ўтказган 4 кишини қўлга олди.
Ёшлар ресторанга Фаластин байроғи кўтарилган байроқ билан кириб, қизил бўёқларни ташлаб, «Бойкот» деб бақиришган.
Улар соқчилар билан ҳам тортишиб, кейинроқ видеони ўзларининг ижтимоий тармоқларида тарқатишган.
Эслатиб ўтамиз, босқинчи исроилнинг Фаластинда қилаётган геноцидини қўллаб-қувватлаётган компанияларга қарши дунё мусулмонлари «бойкот» орқали катта зарарлар етказишмоқда.