Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Қирғизистон президентининг Тожикистон билан чегарадош Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода билан учрашди, деб хабар бермоқда “Кабар” агентлиги.

Томонлар учрашуви қирғиз-тожик чегарасидаги Лейлек вилоятида бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки томон ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, туман ҳокимликлари раҳбарлари, чегара хизматлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Томонлар чегарадаги вазиятни муҳокама қилиб, сўнг учта масала – чегара ҳудудларида юзага келадиган муаммоларни фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиш, 2023 йилда қўшма тадбирлар ўтказиш, чегара яқинида яшовчи аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича келишиб олди.

Киритилди: 14:28 03.02.2023. Ўқилди: 1782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!