Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистон ТИВ раҳбари: "Толибон билан норасмий алоқаларни давом эттиряпмиз"

Қирғизистон ТИВ раҳбари: "Толибон билан норасмий алоқаларни давом эттиряпмиз"

Қирғизистон Толибон билан норасмий алоқаларни давом эттиради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жээнбек Қулубаев айтиб ўтди.

"Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, у ерда Толибон тимсолида ҳақиқий куч бор. Расмий алоқаларимиз йўқ, лекин биз Қобулдаги элчихонамиз орқали норасмий алоқада бўлиб, улар билан маслаҳатлашиб турамиз”, — деди Қирғизистон ТИВ раҳбари Қулубаев.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Толибонга Помирдаги "жуда оғир шароитда" бўлган этник қирғизистонликларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, уларга икки марта ёрдам кўрсатилган.

"Бизнинг вақтинчалик ишончли вакилимиз Қобулда ишлайди. У ўз ишини қиляпти”, — дея қўшимча қилди Қулубоев.

Киритилди: 16:55 08.12.2023. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!