Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон Президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди

Қирғизистон Президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат Вазирлар Маҳкамасини тарқатиб юборди. Бу ҳақда «Akipress» хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари тегишли фармонни 12 октябрь, сешанба куни имзолаган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси раиси Улуғбек Марипов ҳам вазифасидан озод этилган.

«Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимини эгаллаган шахслар ўз вазифасини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг таркиби янгидан тузилгунча бажаришда давом этади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, вазифасидан озод этилган Вазирлар Маҳкамаси раиси Улуғбек Мариповнинг ўрнига Оқилбек Жапаров мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган бўлиб, унинг Қирғизистон президенти маъмуриятини ҳам бошқариши белгиланган.

Киритилди: 16:19 12.10.2021. Ўқилди: 3649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!