Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қирғизистон президенти ҳайит намозида иштирок этди

Қирғизистон президенти ҳайит намозида иштирок этди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 10 апрель куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номидаги марказий жоме масжидида ҳайит намозида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Садир Жапаров масжидга ташриф буюрганлар билан бирга ҳайит намозини ўқиди. Қирғизистон президенти билан бирга ҳайит намозида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров, Бишкек мери Ойбек Жунушалиэв, дин арбоблари вакиллари иштирок этди.

Қирғизистон президенти халққа йўллаган табригида рамазон ойида халқнинг ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкамланганига ишонч билдирди.

“Ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган олийжаноб фазилатлардан фойдаланиб, халқимизга, давлатимизга хизмат қилайлик. Ахир бунинг учун бизда хоҳиш, ишонч ва ирода бор. Ҳар биримиз миллий бирдамликни мустаҳкамлашга интилиб, юртимизнинг ёруғ келажагига ҳисса қўшайлик”, — деди Жапаров.

Киритилди: 10:26 10.04.2024. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!