Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон парламенти спикери истеъфога чиқди

Қирғизистон парламенти спикери истеъфога чиқди

Қирғизистон парламенти (Жогорку Кенеш) раиси Нурланбек Турғунбеков бўлиб ўтган йиғилишда ўз лавозимини тарк этди.

Спикер истеъфоси ҳақида бевосита мажлис давомида эълон қилган.

«Мамлакатда юз бераётган сиёсий воқеалар муносабати билан шуни айтишим керакки: мен бир ёки икки кишига эмас, халққа, давлатга ва парламентга хизмат қиламан. Ўз хоҳишим билан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Бу ҳеч қандай ташқи босимларсиз қабул қилинган шахсий қароримдир», — деди Турғунбеков.

Таъкидланишича, Турғунбеков 2025 йил 17 декабрда VIII чақириқ парламенти раиси этиб сайланган эди. У аввалги чақириқда ҳам мамлакат қонунчилик органига раҳбарлик қилган.

Спикернинг истеъфоси масаласи Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг лавозимидан озод этилишидан сўнг муҳокама қилина бошлаган эди. Бироқ шу пайтгача парламентда бу маълумотлар рад этиб келинаётганди.

Киритилди: Бугун 11:18. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!