Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон давлати ва ҳукуматини вақтинча кимлар бошқариб туриши аниқ бўлди

Қирғизистон давлати ва ҳукуматини вақтинча кимлар бошқариб туриши аниқ бўлди

Кеча Қирғизистон давлат раҳбари вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок этиши муносабати билан истеъфога чиқишини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик. У ўз номзоди кўрсатилган ҳужжатларни МСКга ҳам топшириб бўлди. Шу муносабат билан Жапаров юқоридаги ваколатларни ўзидан соқит қилди.

Энди Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитов вақтинчалик президентлик вазифасини бажариб турса, Артём Новиков сайлов натижаларига қадар ҳукуматни бошқаради.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонда бўлажак президент сайловида қатнашадиган номзодлар сони айни пайтгача 50 дан ошган. Аммо рўйхатга олиш жараёнлари ҳали давом этяпти.

Даъвогарлар орасидан Жапаровдан ташқари олдинги спикер Канат Исаев, парламентнинг қатор собиқ аъзолари, сиёсатчилардан ташқари блогерлар ва бошқа фуқаролик жамияти фаоллари, педагоглар, ҳуқуқшунослар, пенсионерлар, вақтинча ишсизлар ҳам жой олган.
 

Киритилди: 16:50 15.11.2020. Ўқилди: 2879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!