Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон банки Россия банкларини рад этди

Қирғизистон банки Россия банкларини рад этди

Қирғизистон MBank'и Россия банклари орқали пул ўтказмаларини тўхтатди.

MBank Қирғизистондаги энг йирик тижорат банкларидан биридир.

Қирғизистон MBank'и Россия банклари орқали пул ўтказмаларини тўхтатди, деб хабар беради MBank сайти.

«Россия банклари, жумладан, Сбербанк, Тинкофф ва MTC орқали пул ўтказмалари иккала йўналишда ҳам тўхтатилди, бу хизмат вақтинчалик номаълум муддатга ишламайди», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, банк кирувчи пул ўтказмалари рубль реквизитларидан фойдаланган ҳолда санкцияларга дучор бўлмаган банклар орқали амалга оширилишини маълум қилади.

MBank Қирғизистондаги энг йирик тижорат банкларидан биридир.

Киритилди: 19:30 19.08.2024. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!