Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қимирламасдан озишни истовчилар учун олти қоида

Қимирламасдан озишни истовчилар учун олти қоида

Мутахассислар жисмоний машқларни бажаришга вақти йўқлар учун озишнинг олти усулини маълум қилди, деб ёзади «Хабар» нашри.

Таомномада оқсилга бой маҳсулотларни кўпайтириш орқали ортиқча вазндан қутулиш мумкин. Гап фақат гўшт ва балиқда эмас, ёнғоқ, тофу, уруғ, дуккаклилар ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, озишни хоҳловчилар ширин ичимликлардан бош тортиши шарт. Уларнинг таркибида калория кўп, лекин озуқавий қийматга эга эмас.

Учинчи усул – тўхтаб-тўхтаб овқатланиш тартиби. Бунда одам ҳар куни муайян вақтда овқатланади. Масалан, саккиз соат давомида кунлик меъёрдаги калорияни тановул қилади, қолган вақтда умуман ҳеч нима емайди. Ёки ҳафтасига уч кун калорияга бўлган кунлик эҳтиёжнинг чорак қисмини истеъмол қилади.

Яна экспертлар стрессни камайтиришни ҳам маслаҳат беришади. Чунки у тамадди қилиш хоҳишини чақиради. Самарали озиш учун яна бир қоида – тунига тўйиб ухлаш: камида саккиз соатни уйқуда ўтказиш керак.

Шунга қарамай, жисмоний фаолликдан буткул воз кечиш яхши эмас. Негаки, бу албатта тренажёр залига қатнаш ёки спорт билан шуғулланишни англатмайди. Пиёда юриш ёки зинадан кўтарилиш ҳам етарли.

Киритилди: 06:40 06.11.2019. Ўқилди: 2149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!