Тошкент вилояти ИИББ ЙҲБ матбуот хизмати Қибрай туманида йўловчи ташувчи автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Кеча, 23 июнь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-006 “Тошкент–Чирчиқ–Чимён” автомобиль йўлининг 6-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “MAN” русумли автобус ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Cobalt” русумли енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ушбу транспорт воситаларидан ташқари яна бир неча автоуловларга ҳам шикаст етган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда