Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қайси вилоятда энг кўп ва энг кам туғилиш қайд этилгани маълум бўлди

Қайси вилоятда энг кўп ва энг кам туғилиш қайд этилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.

Қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилгани маълум бўлган.

Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда, Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 нафар чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 нафар чақалоқ тўғри келгани кузатилди.

Киритилди: 18:18 12.12.2020. Ўқилди: 5076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!