Қуйидаги транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
? ёпиқ жойларда ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган умумий йўлларда фойдаланишга мўлжалланмаган технологик транспорт воситалари (трактор, трактор тиркамалари, қурилиш-йўл ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари);
? фақат конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;
? трамвай ва троллейбуслар;
? Мудофаа Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиясига тегишли бўлган ҳарбий транспорт воситалари.
Ушбу транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.